Муҳим ўйин олдидан кичик синов. Бугун Ўзбекистон МТЖ Қирғизистонга қарши ўйнайди

Бугун Вадим Абрамов бошчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бу учрашув орқали Абрамов терма жамоага чақирилган футболчиларни Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўтказиладиган муҳим ўйин олдидан синовдан ўтказиб олади.

Қирғизистон эса Япония ва Тожикистонга қарши ўтадиган муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон билан баҳслашишни режа қилди.

Маълумот ўрнида, ушбу учрашувни германиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ўйин эса соат 17:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу ўйинда терма жамоамизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаб туришингизни кутамиз.

Ўртоқлик учрашуви

9 ноябрь (шанба)

ЎЗБЕКИСТОН –  ҚИРҒИЗИСТОН

"Пахтакор" стадиони | 17:00

Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).

Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).

Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас