Абдуллоҳ қаерда? Ўзбекистон ИИВ ва Бош прокуратураси нега "бошқа идора"ни тилга олмаяпти?

Андижонда 26 октябрда Ички ишлар бошқармаси ходимлари олиб кетиши ортидан бедарак қолаётган 20 ёшли Абдуллоҳ Тоҳировнинг иши бўйича Ўзбекистон ҳукумати маълумот бермаяпти

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 1

Filename: helpers/system_helper.php

Line Number: 182

Backtrace:

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/helpers/system_helper.php
Line: 182
Function: _error_handler

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/views/desktop/news/default.php
Line: 79
Function: linkify

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/views/desktop/index.php
Line: 272
Function: view

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/controllers/Main.php
Line: 104
Function: view

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/index.php
Line: 292
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 1

Filename: helpers/system_helper.php

Line Number: 182

Backtrace:

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/helpers/system_helper.php
Line: 182
Function: _error_handler

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/views/desktop/news/default.php
Line: 79
Function: linkify

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/views/desktop/index.php
Line: 272
Function: view

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/application/controllers/Main.php
Line: 104
Function: view

File: /var/www/u0764592/public_html/effect.uz/index.php
Line: 292
Function: require_once

Айни дамда Абдуллоҳ тақдири борасида ижтимоий тармоқларда хавотирлар ва у қаерда экани ҳақида маълумот бериш чақириқлари кучайган.

Абдуллоҳни излаб Тошкентда юрган отаси Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, 26 октябрдан бери ўғлининг қаерда экани борасида ҳеч ким маълумот бермаяпти.

Дилмурод Тоҳиров Би-би-сига Абдуллоҳ уч фарзандининг ўртанчаси экани ва унинг оиласи қаттиқ хавотирда эканини билдирди.

Пайшанба куни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Би-би-сига бу масалага ойдинлик кирита олмаслигини айтди.

"ИИВ Абдуллоҳ Тоҳиров ишига изоҳ беролмайди. Бу масала билан бошқа идора шуғулланяпти. Айни дамда ушбу идора матбуот учун хабар тайёрлаяпти ва тез орада ошкор қилишни режалаган", - деди у.

Бош прокуратурага мурожаат қилганида, матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов аввалроқ ИИВ BBC’га берган баёнотни қайтарди.

ИИВ ва Бош прокуратура каби расмий ҳукумат органларининг бошқа "идора"га ишора қилиши ғайриоддий ҳол.

"Бизгаям бошқа идора дейишди. Бошқа идора ўша битта-да, тўғрими?" - дейди Абдуллоҳнинг отаси.

"бошқа" идора дея Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) назарда тутилмоқда, аммо ДХХдан маълумот олишнинг имкони йўқ.

"Ўғлим бу идорага тушадиган даражада нима иш қилган экан деб бошимиз қотган", - дейди Абдуллоҳнинг отаси Дилмурод Тоҳиров.

Тўрт кун аввал, 4 ноябрда, Дилмурод Тоҳировнинг Жалақудуқдаги уйига туман ИИБ жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходими Фаррух Юсупов келиб бу иш ҳақида BBC’га гапирмасликни сўраган.

Бу ҳақида оила ёллаган адвокат Умид Давлатов билдирди.

"Юсупов бориб, Би-би-сида ва бошқа радиоларда чиқишни тўхтатинглар. Аризангларни қайтариб олинглар, шунда сизларга яхши бўлади. 11 ноябр куни унга берилган 15 сутка тугайди. Ўшанда чиқади, шунгача ёзув-чизувни тўхтатиб туринглар, дебди", дейди Би-би-си манбаси.

Тезкор ходим Тоҳировнинг қаерда сақланаётганини айтмаган. Бироқ эртасига уни видеога олиб келишини маълум қилган. Айни дамда ИИВ матбуот хизмати тезкор ходим Юсуповнинг ҳаракатларига муносабат билдирмади.

Йўл транспорт ҳодисаси содир этилган 26 октябр куни ички ишлар органи ходимлари Абдуллоҳ Тоҳировни уйидан ушлаб кетишган.

10 кундан бери Тоҳировнинг қаердалиги ва нимада айбланаётгани яқинларидан сир тутилмоқда.

Отаси Дилмурод Тоҳировнинг Би-би-сига айтишича, ўғли 26 октябр куни ички ишлар органи полковниги Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган машина билан тўқнашган.

"26 октябр куни эрталаб соат 7 атрофида тўқнашув содир бўлган. ДТП. Ўғлим Нексия-2 русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Айб ўғлимда бўлганлиги учун таъмирлаб беришни ўз зиммамизга олдик. У (Эргашев, таҳ) айтган устага олиб бордик", дейди Дилмурод Тоҳиров.

Тоҳировнинг айтишича, уста машина таъмири учун қимматроқ пул сўраган ва у арзонроқ уста топиш мақсадида машинани қўл телефонига тасвирга ола бошлайди.

Тасвирга олиш жараёнида машинанг орқа багажида яна бир давлат рақамига кўзи тушган.

https://ichef.bbci.co.uk/news/624/cpsprodpb/16088/production/_109584209_photo_2019-11-05_13-30-11.jpg

"Съёмка қилаётган вақти мошинанинг орқасида давлат номерини кўриб қолдик. Органнинг рақами. Ўшандан кейин мен съёмкани тўхтатдим-да, бўпти мана шу устанинг айтган пулини тўлаймиз, деб уйга қайтдик", дейди Дилмурод Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳиров уйга қайтиши билан ёзиб олган тасвирларини ўчириб ташлаганини айтмоқда.

У ўғлининг дарагини билиш учун Эргашев билан боғланган.

Андижон вилоят ИИББ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашев отасига ўғли Абдуллоҳ Тоҳиров интернетда "нозик одамларни" ҳақорат қилгани учун Тошкентга олиб кетилганини айтган.

"Жудаям нозик одамларга интернетда ёмон гапларни гапириб қўйган эканмиш. Мен бу гапларга ишонмайман. Сабаби отаси бўлганим учун ҳеч қаерга мурожаат қилмасин, деб қўрқитиш инструменти сифатида менга айтилган бўлса керак, деб ўйлаяпман. Ўғлим бировларни ҳақорат қилишига мен ишонмайман", - дейди Дилмурод Тоҳиров.

Унинг айтишича, 26 октябр куни тунги 23:30 ички ишлар органи ходимлари уйида тинтув ўтказган ва Тоҳировнинг қўл телефонини олиб кетишган

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас