Уч нафар вояга етмаганлар Бекободда жиноятга қўл уришди

Уч нафар вояга етмаган шахслар жиноятга қўл уришди

5 ноябрь куни соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р., Д.П.лар билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган “Моҳинур” кафесида бўлган ва  шу ерда овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Жанжал вақтида ўсмирлар уларга қўл ва оёқлари ҳамда пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказишган. Сўнгра ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 77-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) ва 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчилар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан сўроқ қилинганлар.

Қайд этилишича, сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатувлари бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас