Россия ва Ўзбекистон 13 та террорчилик ташкилоти ячейкаларини фош этди

Россия ва Ўзбекистон 13 та террорчилик ташкилоти ячейкаларини фош этди

Россия ФХХ директори Александр Бортников  Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизматлари 2019 йилда 13 та террорчилик ташкилоти ячейкаларини  фош этишгани ва 138 нафар жангарини қўлга олишганини маълум қилди.

Шунингдек, у МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида май- октябрь ойи давомида террорчилик ёки диний экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган 200 дан ортиқ МДҲ фуқаролари чегара назоратига қўйилганини қўшимча қилди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас