Журналист Давлатназар Рўзметов вафот этди

Кеча 6 ноябрь куни хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов авто ҳалокат натижасида вафот этди

Кеча 6 ноябрь куни хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов авто ҳалокат натижасида вафот этди деб хабар берди журналистнинг жияни Дилмурод Рўзметов ўзининг facebook’даги саҳифасида.

“Минг афсуслар бўлсинки.... Амаким ДАВЛАТНАЗАР РЎЗМЕТОВ 6 ноябрь куни кечқурун авто ҳалокат натижасида оламдан ўтди....

Бу постни қўйишимдан мақсад кўпкина дўстлари сўнги йўлга жўнатишга кеч қолмасин деб... Манзил Қўшкўпир тумани Назокат тўйхонаси орқасидаги кўча. Жанозаси 7 ноябр куни бўлади соати хали аниқ эмас...”

Маълум бўлишича, Рўзметовни ўзи истиқомат қилаётган Қўшкўпир туманида юк автомобили уриб юборган. Ушбу автоҳалокатдан сўнг унинг жони ўша заҳотиёқ узилган. Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ва экспертиза ишлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Давлатназар Рўзметов танқидий чиқишлари билан танилган. Айни дамда Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас