Чироқчида мудҳиш воқеа юз берди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида “Lacetti” ва “ГАЗел” машинали иштирокида ЙТҲ рўй берди.

Кеча, 2 ноябрь куни тахминан 11:50 да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 4Р-87 “Еттитом-Қарши” йўли ва Қаши ҳалқа автомобиль йўли чорраҳасида “Lacetti” автомобили ва “Газ-322132” иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида микроавтобус ҳайдовчиси С. Х. ва тўққиз йўловчи, шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси ва икки йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олишган ва зудлик билан шифохонага олиб борилди. “ГАЗел” ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди, микроавтобуснинг олти йўловчиси аҳволи оғир, улар айни дамда жонлантириш бўлимида.

Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда мазкур иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас