Озодбек Озодани қайтардими?

Куни-кеча Ўзбекистонда “запрет”да бўлган хонандалардан бири Озода Нурсаидова яна катта саҳнага қайтиб, фаолиятини давом эттириш учун лицензияга эга бўлди.

Озода Нурсаидова ўзбек эстрадасига қайтгандан сўнг “Аждодлар” номли қўшиғини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Ўзбекистонда ўтган буюк шахслар ҳақида куйланган қўшиқ жамоатчилик назарига бирдек ёқди ва бу қўшиқ ҳақида кўплаб мақтовли сўзларни кўриш ва эшитиш мумкин.

Хусусан, қўшиққа олинган клип ҳам қимматга тушган бўлиб, клипда аждодларимизнинг сиймолари келтирилган. 8 дақиқадан кўпроқ бўлган клипни ҳозирги вақтда Youtube’да 500 мингга яқин фойдаланувчи кўришга улгурди. Кўришлар сони кўпайишда давом этмоқда.

Effect.uz ахборот агентлигига маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ артисти ва Маъданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков Озода Нурсаидовага саҳнага қайтишида ёрдам берган. Озодбек Озодага яхши лойиҳа яратиш таклифи билан чиққан. Шундан сўнг Нурсаидова “Аждодлар” клипи учун 25 000 АҚШ доллари сарфлаган ва натижада барча тақиқлардан халос бўлган. Хонанданинг ўзи кечирилганидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Озода Нурсаидова Ўзбекистонда 10 йилдан ортиқ “запрет”да қолаётган санъаткор эди. 13 октябрь куни унга қўйилган тақиқлар олиб ташланди. Хонанда 10 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўз ижодини кенг тарғиб қилиш ва фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилган.

Суҳбатда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги ҳамда кечиримлилиги боис гарчи хонанда Озода Саидзода томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Президент томонидан бугун унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилинди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас

    Yo'g'ee

    • 11:20
    • 02/11/2019
    • KHAYRULLA UROZBOEV