Tashkent City’да мудҳиш ҳодиса рўй берди

21 ёшли қурувчи Tashkent City ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг биридан қулаб тушиш натижасида ҳалок бўлдию Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 ёшли Алишер Турдибоев Tashkent City ҳудудида ишлаётган қурилиш компанияси ишчиси бўлиб, у шу йилнинг 27 октябрь куни кўп қаватли уйларнинг 8-қаватидан қулаб тушиб вафот этган. 

“Алишер уйнинг ташқи қисмини бўяш ишларини якунлагандан сўнг, 8-қаватга кўтарилди ва хавфсизлик камарини ечди ва пастга қулади. У шу ернинг ўзида жон берди”, деган гувоҳлар

ОАВнинг маълум қилишича, айни вақтда ушбу мудҳиш ҳодиса Олмазор тумани хавфсизлик органлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш ишларидан сўнг ҳалок бўлган йигитнинг оиласига компенцация тўлаб берилиши кутилмоқда. Марҳум тириклик чоғида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида истиқомат қилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас

    Salom

    • 10:11
    • 02/11/2019
    • KHAYRULLA UROZBOEV