Жиззахда мансабдор шахслар 2 миллиард кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан “A.D.S” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда кредит маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов EFFECT.uz интернет  нашрига хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан, АТ “Асака банк” Жиззах вилоят филиалининг мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Жиззах шаҳридаги “A.D.S” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, АТ “Асака банки” Жиззах вилояти филиалидан кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун олинган кредит маблағларининг 2 млрд. 645 млн сўмини қурилиш материаллари сотиб олиш учун ўтказиб, белгиланган объектда қурилиш ишларини олиб бормасдан, бошқа мақсадлар учун сарфлаб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “A.D.S” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас