Тошкентда 1103 тоннадан ортиқ шакар маҳсулотлари талон-торож қилинди

Тошкентда 1103 тоннадан ортиқ шакар маҳсулотлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратурадаги ишончли манба хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “A.E.P.” МЧЖ бош директорининг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари корхонага хориждан импорт қилинган 6,6 млрд. сўмлик жами 1103 тонна шакар маҳсулотларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “A.E.P.” МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас