Олтиариқда кадастр мутахассиси 30 000 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олтиариқда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” мутахассиси 30 000 АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда EFFECT.UZ ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар О.Н. ва Ф.Т.ларнинг ишончига кириб, “М” фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини фуқаро О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 22 000 АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас