Нима учун Ўзбекистонда телефоннинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш керак?

1 ноябргача IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш автоматик равишда амалга оширилади. Aгар қурилмангизнинг SIM-карта қўядиган ҳамма слотларидан фойдаланаётган бўлсангиз, IMEI-кодлар автоматик равишда рўйхатдан ўтказилди.

Яқин орада фойдаланувчилар орасида нима учун Ўзбекистонда телефоннинг IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш керак, деган савол кўп марта ўртага ташланди. Унга жавоб бериш учун қуйидаги мақолани 5 дақиқа эринмасдан ўқиб чиқсангиз, ўзингиз учун фойдали маълумотга эга бўласиз. 

1) IMEI-код ўзи нима? 

Уяли алоқа абоненти қўнғироқни амалга ошираётганда (қабул қилаётганда) ёки Интернетдан фойдаланаётганда, у мобил оператор тармоғида бир қатор маълумотлар ёрдамида “аниқланади”. Ҳусусан, абонент рақами орқали, айни дамда унга хизмат кўрсатаётган база стансияси орқали, мобил қурилманинг тартиб рақами (IMEI-коди) орқали.

IMEI-код – бу ҳар бир мобил қурилмага уни ужратиб туриш учун бериладиган ноёб рақам ҳисобланади. Битта мосламанинг нечта SIM-карта тушадиган жойи бўлса, унда шунча IMEI-код бўлади. Масалан, телефонга 2 та SIM карта ўрнатиш мумкин бўлса, унда 2 та IMEI-код мавжуд.

Телефоннинг IMEI-кодини аниқлаш учун:

- *#06# териш мумкин. Екранда ушбу телефонга берилган IMEI код ёки кодлар пайдо бўлади;

- телефоннинг кафолат ҳужжатлари ва қутисида IMEI-кодлар аниқ кўрсатилган бўлади. 

2) Нима учун IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш керак? 

Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими қуйдаги имкониятларни яратиб беради:

Мобил қурилмаларни ўғирлаш ва ноқонуний фойдаланишни олдини олиш;

GSMAнинг халқаро стандартларига жавоб бермайдиган ва инсон саломатлигига зарар йетказадиган сифациз мобил қурилмаларнинг сотувини олдини олиш;

Ўзбекистон телекоммуникацияси бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;

Сохта мобил қурилмаларни олиб кириш ва сотишдан ички бозорни ҳимоя қилиш.

3) IMEI-кодларнирўйхатданўтказишданмобилоператорларқандайфойдакўради? 

Ўзбекистондаги барча операторлар абонентлар (абонентлар қурилмалари) ҳамда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказувчи оператор – Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази ўртасидаги воситачи сифатида иш тутади холос. Бундан компания ҳеч қандай фойда кўрмайди. 

4) IMEI-кодлар рўйхатдан ўтказилмаса, SIM-карта ишламай қоладими? 

Мобил алоқа тармоғида SIM-картага ега янги қурилма пайдо бўлиши билан фойдаланувчига 30 кун муҳлат берилади. Бу давр ичида у IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиши керак бўлади. Aкс ҳолда қурилма Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази томонидан бандлаб қўйилиши мумкин. Бунга SIM-картанинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, яъни бандланган қурилмага хоҳлаган SIM-карта қўйилса ҳам, у ишламайди.

5) Рўйхатдан қандай қилиб ўтилади? Фойдаланувчилар нима қилиши керак? 

1 ноябргача IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш автоматик равишда амалга оширилади. Aгар қурилмангизнинг SIM-карта қўядиган ҳамма слотларидан фойдаланаётган бўлсангиз, IMEI-кодлар автоматик равишда рўйхатдан ўтказилди.

Aгар узоқ муддат давомида қурилмангизнинг SIM-карта қўядиган бирорта слотини ишлатмаган бўлсангиз ёки қурилмадан умуман фойдаланмаган бўлсангиз, ҳозирги кунларда рўйхатдан ўтказиш учун оддий амални бажаринг. Яъни хоҳлаган SIM-картани олиб, ҳар бир слотга жойлаштиринг ва битта фаолликни амалга оширинг (балансни текширинг, Интернетга кириб кўринг, SMS юбориб қўринг ёки хоҳлаган бошқа ҳаракатни бажаринг). Тизим автоматик тарзда IMEI-кодларни “ўқиб” олади.

Мазкур йилнинг 1-ноябридан 1-декабригача еса IMEI-кодларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун махсус сервислардан фойдаланишингиз ёки рўйхатга олувчи махсус шаҳобчаларга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

1-декабрдан еса бундан рўйхатдан ўтказиш пуллик бўлади.

6) UZIMEI ягона маълумотлар базасида мобил қурилмани қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

1-ноябрдан бошлаб:

+ Тизим оператори сайтида (www.uzimei.uz);

+ SMS ва USSD сўровлар орқали;

+ Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП: www.my.gov.uz)

+ UZIMEI-тизими операторида;

+ Почта алоқа бўлимларида мобил қурилмалар IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш мумкин.

7) Мобил қурилманингIMEI-коди ҳолатини қандай текшириш мумкин? 

Мобил қурилманинг ҳолатини текширишни қуйдаги усуллар билан амалга ошириш мумкин:

UZIMEI-ягона маълумотлар базаси расмий веб-сайтида: www.UZIMEI.uz;

1170 рақамига СМС хабар юбориш орқали;

USSD сўров орқали *1170#.

Улардан фойдаланишдан аввал IMEI-кодларни ёзиб олишни тавсия қиламиз. 

8)Aгар мобил операторини ўзгартирган бўлсам ёки телефонимни сотаётган бўлсам, IMEI-кодларни қайтадан рўйхатдан ўтказиш керакми? 

Йўқ, қурилманинг IMEI-коди доимий бўлади. Операторни ўзгартирганингизда, телефонни олиб-сотаётганда уларни қайтадан рўйхатдан ўтказиш керак емас. 

9) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги қурилмани сотиб олаётганда унинг IMEI-кодларини текшириб олиш керакми? 

1 ноябрдан бошлаб янги смартфон ёки планшет сотиб олаётганда унинг IMEI-кодларини текшириб кўришни тавсия қиламиз.

Ўзбекистонга мобил қурилмаларни расман олиб кирувчи корхона ва тадбиркорлар уларнинг IMEI-кодларини ўзлари рўйхатдан ўтказиб бўлган бўлади.

Лекин мослама ноқонуний олиб кирилган бўлса ёки қандайдир сабаблар билан рўйхатдан ўтказилмай қолган бўлса, харидор қурилмани ўзи рўйхатдан ўтказиши, шу жумладан 1 декабрдан бошлаб рўйхатдан ўтказиш тўловларини ўзи амалга ошириши керак бўлади. 

10) Телефонимни ўғирлаб кетишган бўлса, мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими қандай ёрдам бериши мумкин? 

Телефонингиз ўғирлаб кетилган бўлса, унинг қутисини олиб, ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз ва тегишли ариза ёзишингиз керак бўлади. Aризангиз кўриб чиқилгандан кейин ўғирланган (йўқотиб қўйилган) смартфоннинг IMEI-кодлари “қора рўйхат”га киритилади. Ундан кимдир фойдаланмоқчи бўлса, телефон бандланиб қолади. Энг еътиборлиси шундаки, ушбу ўғирланган телефон GSM Aссоциацияси билан шартнома имзолаган давлатлар ҳудудида ҳам ишламайди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас