Ўзбекистонда ОТМларга контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда ОТМларга контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни қабул қилинди.

2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган)  абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Ушбу ҳолатда кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатлари инобатга олинган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас