Нурмагомедовнинг отаси Конор МакГрегорга жавоб қайтарди

UFC’нинг енгил вазн бўйича амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманоп Нурмагомедов куни-кеча Москвадаги матбуот анжуманида Ҳабиб Нурмагомедовни ҳақорат қилган Конор Макгрегорга жавоб қайтарди.

“У мағлуб бўлганидан сўнг  ҳам ўзини шундай тутмоқда, буни ҳайрон қоладиган жойти йўқ. Гапирса-гапираверсин. Биз уни яна мағлубиятга учратамиз. У Ҳабиб билан реванш жанги ҳақида гапирмоқда. Сизлар реванш нима эканлигини тушунасизларми. Ҳабиб ҳали енгилмаган, яна қандай реванш ҳақида гапиряпсиз? Конор уч раундга аранг чидади! Бу ерда яна қандай реваш ҳақида гапириш мумкин? Агарда тенг курашли жангда мағлубиятга учраса реванш олса бўлади, у шунчаки таслим бўлди.

МакГрегор Ҳабиб билан Москванинг қаеридадир жанг ўтказишни истамоқда”, - дейди Абдулманов Нурмагомедов.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас