25 октябрь UFC жангчиси Конор Макгрегор Россияга учиб келди ва айнан Москва шаҳрида матбуот анжуманида қатнашди.

Ирландиялик жангчи анжуманда нафақат Ҳабиб Нурмагомедовни қоралади балки бутун доғистонликларни ҳақорат қилди.

“Унинг отаси бу жанг бўлишини истаяпти, ўзи эса йўқ. Ҳабиб таваккал қилишдан қўрқмоқда, шунинг учун у ҳеч нарсага эриша олмайди. У мағлуб қилишга қурби етадиган рақиблар билан жанг қилади.

У бошқа доғистонликлар каби қўрқоқ. Барча русслар ва чеченистонликлар доғистонликларни қўрқоқ эканлигини билади. Ҳабиб ҳам уларга ўхшайди. Унинг табиати шунақа, лекин мен уни тутаман.

Унинг жамоаси провокация қиладими? Улар шу ердами? Мен ҳеч кимни кўрмаяпман. Қани энди у? У менимча бошқа давлатга учиб кетган. Мен бу ерга келдим у эса йўқ”, - деб таъкидлаб ўтди.

Кутилганидек Конорнинг сўзлари доғистонликларни жиғига тегди ва улар бир гуруҳ  бўлиб собиқ чемпион турган мехмонхонада кутиб туришибди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас