EFFECT.UZ ахборот агентлиги “MAX MIR AVTO” МЧЖ раҳбари Мирсахат Эргашев билан интервью ўтказди.

Компания фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлса ҳам, бир қатор ютуқларга эришди. Сабаб ташкилот таклиф этаётган хизматлар нафақат қулай ва кўп вақт олмайди. “MAX MIR AVTO” МЧЖ жорий йилнинг 31 август санасида расман очилган. МЧЖ раҳбарининг сўзларига кўра, автокредит механизми ишончли ва қулай бўлиши учун 9 ой изланган. МЧЖ айни вақтда мукаммал режа асосида ишни бошлаб, шу кунга қадар 70 дан ортиқ мижозлар компания хизматларидан фойдаланган.

Мирсахат Эргашев: Асли ҳуқуқшуносман, суд тизимида фаолият олиб борганман. Бир вақтда “MAX MIR AVTO” МЧЖ директорилигидан ташқари Пенчак Силат федерацияси вице-президенти лавозимида ҳам иш олиб бораман. Автомашиналарга қизиқиш баланд бўлгани боис ҳам ўз бизнесимни автомобиль савдосидан бошлаганман.

20 йиллик тажрибамга таяниб, энди машина миниш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун автокредит хизматларини йўлга қўйдик. Ўйлайманки, бу иш ҳам ўз самарасини бериб, келажакда мижозлар бизнинг хизматлардан юксак ишонч билан фойдаланади.

– Қулайликларимиз қандай?

– Бизда кредит йиллик 18 фоизга берилади, бир дона автомашинани қимматга сотгандан қўра арзонроқ нархда 10 дона машина сотганимиз яхши деб ўйлайман. Шу зайлда директорлар кенгаши маслаҳатига кўра, автокредит фоизини максимал даражада камайтиришга эришдик. Яна бир афзаллик харидордан талаб этиладиган ҳужжатлар бўлиб, биздан автомашина олиш учун ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Фақат харидорнинг шахсини тасдиқловчи паспорти ва оила аъзоларидан бирининг паспорти бўлса кифоя.

– Нега айнан икки кишининг паспорти керак?

– Сабаби шундаки, биз харидорнинг ўзи билан боғлана олмаган вақтда мижозимизнинг яқини орқали уларга боғланиш мақсадида икки кишининг паспорти керак бўлади. Ходимларимиз мижоздан доимий ишлатадиган телефон рақамларини ҳам олади.

Тўловларимиз барчаси банк орқали амалга оширилади, фирмада нақд пул ёки пластик орқали тўлов қабул қилинмайди. Фақатгина ўз яшаш худуди яқинидаги банклар орқали тўлов қилинса кифоя, ўшанда мижознинг қўлида тўловни қонуний тартибда амалга оширганлиги ҳақида квитанцияси мавжуд бўлади.

http://effect.uz/uploads/news/reklama/maxmir/mir.jpg

Автомашинани  мижознинг  ўз номига расмийлаштирган ҳолатда тақдим этамиз, фирма ёки бошқа биров номидаги машинани ишончнома билан бериб юбормаймиз. Ҳатто, машина иккиламчи бозордан олинган бўлса ҳам. Мижоз ва “MAX MIR AVTO” ўртасида ишонч ана шундай йўл билан мустаҳкам бўлишини кўзлаганмиз.

Улар ўзларининг номида бўлган автомашинага хар ойда белгиланган тартибда тўлов қилиб боришлари керак бўлади. Эртага кимдир келиб машинамни олиб қўймасмикан деган фикрдан умуман ҳоли бўладилар.

– Нега энди фақат давлат ишида ишлаганларга кридитга бериш керак? Нимага кафил бошқа одам бўлиши керак? Чет элда ишлаётганлар машинасиз ўтиши керакми?

– Йўқ, албатта, биз бу ҳолатни ҳам ўйлаб қўйганмиз. Қийналган ва кам таъминланган оилаларга ҳам кредитга машина берамиз. Чунки бир оиланинг ўғли ёки оила бошлиғи оддий “Матиз” автомобилини кредитга олиб кўчада “Такси” қилса ҳам, ўша хонадонга кунига камида 100 минг сўм пул киради, ва бевосита оила бюджетига ёрдам бўлади. Ҳам машинали ҳам даромади бўлади.

Тўлов муддатини машина нархларидан келиб чиққан холда 3 йилдан 5 йил муддатгача бўлиб берамиз. Шартнома имзолангандан кейин мижоз 30 фоиз тўловни банк орқали амалга оширади. Автосалондан янги машина олмоқчи бўлганларларга машинаси 60-70 иш кунида етказилади.

Шунингдек, мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор филиаллар ҳам ташкил этмоқдамиз. Ҳали фаолиятимизга кўп бўлмаган бўлсада 70 дан ортиқ автомобиль ўз эгаларини топди. Яна 60 нафар мижоз билан шартномалар имзоланди. Барча расмийлаштириш ишлари якунлангач, белгиланган муддатда қолган машиналар ҳам эгаларига топширилади.

Мен ҳалол ва ишончли иш тарафдориман ана шундагина қўрқмасдан гапира оламиз, ва яхши натижа оламиз. Мижозни қанча қийнаб махсулот берсангиз, у ҳам албатта, сизни қийнаб пулингизни қайтаради деб ўйлайман. Қанча қулайлик билан иш амалга оширилса, шунча ўзимизга яхши бўлади.

Филиалларимиз айни вақтда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бекобод тумани, Тошкент шаҳрида 3 та фаолият юритмоқда. Яқин кунларда Чирчиқ шаҳри, Наманганнинг Косонсой тумани, Фарғона ва вилоятнинг Олтиариқ тумани ҳамда Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида ҳам очилиши кутилмоқда.

Мирсахат Эргашев билан суҳбат нафақат автокредит ҳақидаги маълумотлар балки, яхши бизнес ва ҳақида маҳорат дарси ҳам бўлди. Юқоридаги видеоинтервьюни томоша қилиб  “MAX MIR AVTO” МЧЖ хизматлари ҳақида ва ташкилотдан қандай қилиб тез ва осон автомашинани кредитга олиш мумкинлигини билиб олишингиз мумкин.

http://effect.uz/uploads/news/reklama/maxmir/mir2.jpg

ИНТЕРВЬЮНИ ТАС-ИКС ҲУДУДДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас