Японияда даҳшатли тайфун кузатилди

Яппония пойтахти Токио шаҳрини қамраб олган кучли "Факсай" тайфуни сабаб 930 000 та тураржой биноси электр токисиз қолди.

Токио яқинидаги Тиба префектурасида айнан мана шу сабаб билан 20 киши жабрланган, кучли ёмғир сел келишига асос яратган. Шамол тиниб, транспорт ҳаракати аста-секин тикланаётган бўлса ҳам Токиодаги мактаблар душанба куни учун белгиланган дарсларни бекор қилган. 

Тайфун соатига 25 километр тезлик билан ҳаракатланган, бунинг натижасида Тинч океанининг жанубий томонидан ўтувчи юзлаб авиарейслар бекор қилинган. Айрим уйлардаги деразалар кучли шамол сабаб синиб кетган, йирик буюмлар ва дарахтлар пастга қулаган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас