“Мессининг “Барселона”дан кетиши рост” – Бартомеу

Функционер Мессининг клубга содиқ эканлиги учун бу ҳақида безовта бўлмаяпти.

“Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг жамоадаги кейинги тақдири ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳа, Лео 2020/2021 йил мавсумида “Барселона”ни тарк этиши рост бўлиши мумкин. Айни ўша вақтда унинг биз билан тузган шартномаси якунига етади. Месси фаолиятини бошқа клубда ҳам якунлаши мумкин, чунки бунга ҳаққи бор. Хави, Иньеста ва Пуйолнинг ҳам шартномаларида худди шундай бандлар бор эди.

Лекин мен Мессининг “Барселона”га қанчалик содиқ эканлигини биламан ва шунинг учун безовта бўлмаяпман. Биз Месси билан янги шартнома имзолашимизга ишонамиз”, деган Бартомеу Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бутун футболчилик фаолиятини “Барселона”да ўтказмоқда. Аввалроқ ОАВда Месси “Барселона” билан амалдаги шартномасини хар ёз фаслида бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас