2000 йилдаги сайловда Ислом Каримовга асосий рақиб бўлган сиёсатчи вафот этди

Машҳур сиёсатчи, 2000 йилдаги президентлик сайловида Ислом Каримовнинг асосий рақиби бўлган Абдулхафиз Жалолов 72 ёшида вафот этди.

Маълумотларга кўра, сиёсатчининг ўлимига узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган касаллик сабаб бўлган.

Айтиш керакки, Абдулхафиз Жалолов 2000 йилда Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан номзод сифатида президентлик учун курашган эди. 

Сайлов 2000 йилнинг 9 январь куни бўлиб ўтган. Сайлов натижаларига кўра, Ислом Каримов 95,7%, Абдулхафиз Жалолов 4,3 % овозга эга бўлган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас