Салим Абдувалиевнинг набираси турмушга чиқди (видео)

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда йирик бизнесмен Салим Абдувалиевнинг набираси тўйидан олинган видео тасвирлар кенг тарқалмоқда.

Тўй маросими жуда ҳашаматли ўтган. Меҳмонлар орасида Озарбайжоннинг собиқ бош вазири Аббос Аббосов, Россиянинг собиқ бош вазир ўринбосари Олег Сосковец, Ингушетиянинг собиқ етакчиси Руслан Аушев ва бошқа кўплаб машҳур инсонлар кўзга ташланган. Тўй жорий йилнинг февраль ойида бўлгани айтилмоқда.

Айтиш жоизки, Салим Абдувалиев Ўзбекистоннинг энг йирик тадбиркорларидан бири ва эркин кураш бўйича мамлакатнинг беш карра чемпиони ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас