Абдулла Арипов Яккабоғдаги “уч оғайни ботирлар”ни ишдан олди

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун Бош вазирга топшириқ бергани ҳақида хабар берган эдик.

Айни дамда Бош вазир раислигида селектор ўтказилмоқда. Селекторда Яккабоғ тумани ҳокими ва ўринбосари ишдан олинган. Шунингдек, Яккабоғ тумани прокурори ҳам лавозимидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга компенсация тўламасдан, булдозерга ўтириб ўзбошимчалик билан биносини бузаётган вақтда тадбиркор томонидан бензин сепиб ёқиб юборилган эди. Ҳоким ўринбосарининг танаси 30-40 фоизга куйганлиги айтилган. Мана шу кунга келиб, “қаҳрамон” лавозимидан маҳрум этилган.

Маълум қилишларича, ҳукумат умуман жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депуталарга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас