Хабиб Нурмагомедов Россиянинг 40 ёшдан кичик энг машҳур одами бўлди

Хабиб Нурмагомедов Forbes журналининг янги сони муқоваси қаҳрамонига айланди ва Россиянинг шоу-бизнес ҳамда спрот юлдзлари орасидаги 40 ёшдан кичик бўлган энг муваффақиятли инсон сифатида тан олинди.

Мазкур рейтинг иккита омил асосида тузилган бўлиб, уларнинг биринчиси даромад кўрсаткичлари бўлса, иккинчиси – машҳурлик (ОАВ, ижтимоий тармоқдаги обуначилар сони ва қидирув тизимларидаги излашлар)дир.

Forbes маълумотларига кўра, Хабиб Нурмагомедовнинг йиллик даромади 11,5 миллион долларни ташкил қилади. Унинг номи бир йил давомида ОАВда 75 минг марта, ижтимоий тармоқларда эса 1,5 миллион марта тилга олинган.

Рейтингнинг иккинчи ўрнидан 4,4 миллион долларлик йиллик даромад кўрсаткичлари билан хонанда Ольга Бузова (ОАВда 73 минг марта эслаб ўтилган), учинчи ўрнидан хоккей юлдузи Александр Овечкин жой олган. Овечкиннинг йиллик даромади 14,5 миллион долларни ташкил қилган. Унинг номи ОАВ томонидан бир йилда 59 минг марта тилга олинган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас