Британиялик қиз ўзбек йигитга турмушга чиқиб, қишлоққа кўчиб келди

Буюк Британиялик Жейн исмли қиз ўзбекистонлик Нуриллохон билан оила қуриб, Ўзбекистонга кўчиб келди.

Жуфтлик хорижда танишиб қолганлар, тўй эса Ўзбекистонда бўлиб ўтган. 


Айни пайтда жуфтлик Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғида ҳаёт кечирмоқда. Жейннинг ота-онаси Майкл ва Кристина ушбу никоҳга қаршилик қилишмаган, улар қизларини кўришга тез-тез келиб туришибди. Куёвнинг онаси Муҳайё опа Жейнни "Жаннат" деган исм билан чақиряпи.

Жейннинг айтишича, ўзбекча ҳаёт тарзи ва анъаналарига ўрганиш унинг учун қийин бўлмади. Ёш келинчак ҳар куни тонг саҳарда уйғониб, ҳовли супуради, рўзғор ишлари билан машғул бўлади ва ўзбек миллий таомларини тайёрлаш сирларини ўрганмоқда.

 http://effect.uz/uploads/news/file_5d389cb1318f05.794782131563991217_1_.png

 

http://effect.uz/uploads/news/file_5d389c92b89a09.763801391563991186.png

 

http://effect.uz/uploads/news/file_5d389c406b89e4.410148261563991104.png

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас