Бугун “Барселона” – “Челси” ўртоқлик ўйини ўтказади

Бугун, 23 июль куни Япониянинг Сайтама шаҳрида “Барселона” ҳамда “Челси” клублари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Айтилишича, бугун “Барселона”нинг янги футболчиси Антуан Гризманн “Челси”га қарши ўйинда майдонга тушади ва Каталония клубидаги дебют ўйинини ўтказади. “Челси” таркибида эса Кристиан Пулишич майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумки, Эден Азар “Реал”га ўтиб кетгани сабаб бугун “Челси”га ёрдам бера олмайди, Лионель Месси эса таътил олгани учун бугун майдонда кўриниш бермайди.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланади.

“Барселона” Испания – “Челси” Англия

23 июль. 15:30. “Сайтама-2002” стадиони.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас