Икки машҳур футболчи ЎФАда иш бошлади

Футболдаги фаолиятини тугатган ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда.

Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилган. Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп сурган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлаган.

Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик “Локомотив” клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Тимур Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ЎФАда икки тайинлов юз берган эди. Яъни, Футбол Ассоциация президенти лавозимига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, вице-президент лавозимига Равшан Эрматов тайинланди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас