Наманганда кесилган 800 йиллик чинор тақдири нима бўлди?

800 йилдан бери Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳудудида қад ростлаб турган дарахтни кесиб ташлаш режалаштирилмаган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари маълум қилганлар. Ходимлар унинг қуриган ва зарарланган шохларидан бирини олиб ташлаганлар холос. 

“Мазкур дарахтнинг шоҳларидан бири тўлиқ қуриб қолган ва табиий омиллар сабаб зарарланган. Зарарланиш дарахтнинг бошқа соҳаларига ҳам тарқалишининг олдини олиш, шунингдек қурилган шох инсонлар ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирмаслиги мақсадида ушбу соҳа кесиб ташланган” дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, дарахт жойлашган боғ ҳам “Обод марказ” дастури доирасида қайта таъмирланади, кўп йиллик чинор эса табиат ёдгорлиги сифатида сақланиб қолинади.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас