Ангренда 25 млн кубометрлик жой ўпирилиб кетди

Баҳор фаслида содир бўлган ёғингарчилик миқорининг ошиб кетиши оқибатида Ангрендаги кўмир конида тупроқ массасининг ўпирилиши кузатилди.

8 июль куни соат 15:30 атрофида  кўмир конининг шимолий қисмида 25 млн м3лик ҳудудда тупроқ кўчган. Бу ҳақида "Ўзбекстон Темир йўллари" матбуот хизмати хабар берди. Бунга сабаб апрель ойидаги ёғингарчиликларнинг меъёрдан анчагина ошиб кетгани бўлган. Бу ер ости сувларининг гидродинамик босими ортишига олиб келган. 

Тупроқ кўчиши муҳандислик коммуникациялари, йўллар, темир йўллар ва Ангрен кўмир кони учун хавфли эмаслиги айтиб ўтилди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас