“Бугун унинг майити Фарғонага олиб келинади”

Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Москва шаҳрида мудҳиш автоҳалокат иштирокчисига айлангани, унинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида норасмий хабарлар тарқалганди.

Бугун, 4 июль куни ижтимоий тармоқда боксчининг ҳалок бўлгани ва унинг мурдаси бугун соат 19:00да Фарғонага олиб келиниши ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Очиғини айтганда, бундай норасмий хабарларнинг рост ёки ёлғон эканлигини билиш илинжида уларни тарқатаётган муаллифлар билан боғланмоқчи бўлдик, аммо кутилганидек улардан жавоб садоси чиқмади.

“Мен Шоҳжаҳонни 5 йил гаплашган қизи бўламан. Менга ҳаммасини унинг амакиваччаси Лаътиф айтди. Ўзим 2 кун олдин Москвага кўриш учун бордим, лекин кўрсатишмади. “Сотка”лари Сардор акамда, профилларига нима учун, нима мақсадда кириляпти билмайман. Ўлганлигини ҳали онаси билганлари йўқ.

Бугун кечки 7 да Фарғонага майити келади. Мендан қанақа ҳис туйғу ўтаётганини ҳеч ким тушунмайди. Ўзим ҳам қани энди қайтиб келса дея умид қиляпман. У айтардики қачонки мен оламдан ўтсам, шундагина сени севганимни шу вақтда билади деб айтарди Шоҳ”, дея ёзади Shahinavills ники остидаги фойдаланувчи.

Ёдингизда бўлса, 2 кун аввал Effect.uz ахборот агентлигида “Шоҳжаҳон Эргашевга нима бўлди, у тирикми?” сарлавҳаси остида хабар чоп этилган бўлиб, унда таҳририятимиз мухбири боксчи билан боғланиб, (Телеграмда) ундан ҳол-аҳвол сўраган эди.

Кейинчалик маълум бўлишича, телеграмда Effect.uz журналисти саволларига Шоҳжаҳоннинг ўзи эмас балки унинг маъмури жавоб қайтарган. Ўзини Хан исми билан таништирган маъмур кеча таҳририят раҳбари Акмал Эшонхонов билан боғланиб, нега Шоҳжаҳон Эргашев номидан янгилик чоп этилганини сўраган.

Ўз навбатида Акмал Эшонхонов Шоҳжаҳон Эргашевнинг аҳволи яхши эканлигига ишониб, Хандан бундай эмасми?, дея сўраганда у саволни жавобсиз қолдирган. Маъмурнинг айтишича, Effect.uz билан гаплашган Шоҳжаҳон эмас унинг ўзи бўлган.

Шунингдек, Effect.uz Ханга нега айнан боксчининг аҳволи ҳақида ижобий янгилик чоп этган таҳририятга бундай эътироз билдираётганини сўраганда, бу саволга жавоб тариқасида маъмур: “Шоҳжаҳон ҳозир интервью берадиган ҳолатда эмас, у қачон тайёр бўлса шунда сизлар билан гаплашади”, дея осон жавоб берган. Ханнинг бугун таҳририятга маълум қилишича, Шоҳжаҳоннинг ҳеч қандай севган қизи йўқ ва унинг соғлиги яхши.

“Ҳар-хил миш-мишларга ишонмасликларингни сўрар эдим”, дея ёзади Хан.

Шу ўринда савол туғилади, боксчининг соғлиги жойида бўлса, нега видео орқали кўриниш бермаяпти?

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида ўзбекистонлик боксчи профессионал рингдаги 17-жангида россиялик Максим Чурбановни нокаутга учратган эди. Бундан ташқари, Шоҳжаҳон Эргашев 12 июль куни АҚШда чемпионлик камари учун жангда рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирча чемпионлик камари учун кечадиган жангда қайси боксчи рақиблик қилиши маълум эмас. Маълумот учун, Шоҳжаҳон рингга чиқадиган вазндаги барча камарлар банд. Уларнинг ҳимояси учун ҳам жанглар аниқ бўлиб улгурган.

WBC ва WBO камарлари соҳиблари бирлаштирувчи жангда иштирок этса, WBA ва IBF чемпионлари WBSS финалида ўзаро рўбарў келишади. Шоҳжаҳон шу кунгача проф рингда 17 маротаба рингга чиққан ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 15 тасини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас