Ўзбекистонда ҳар куни қотиллик

Ўзбекистонда йил бошидан бери 90 та қотиллик содир бўлган.

Ўзбекистонда йил бошидан бери 90 та қотиллик содир бўлган. Бу ҳақида Республика бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг биринчи чорагидаги рақамлардан 27 фоизга камроқдир.

Ушбу қотилликлардан энг даҳшатлиси сифатида, Қорақалпоғистон Республикасидаги жиноят тилга олинди. Бу ердаги уйларнинг биридан 23 ёшли она ва унинг уч нафар фарзанди жонсиз ҳолатда топилган.

Болаларнинг энг каттаси уч ёшда эканлиги аниқланган. Аёл ва уч ойлик чақалоқ қудуқда чўктирилган, икки нафар ўғли эса бўғиб ўлдирилган. Ушбу мудҳиш қотилликни содир этган жиноятчи ҳали қўлга олинганича йўқ.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас