Бош прокуратурада “тозалаш ишлари” бошланди

Бош прокуратурада содир бўлган бир қатор ўзгаришлардан хабарингиз бор эканлиги аниқ. Собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан кетиши ва уй қамоғига ўтказилишидан кейин яна бир қатор ўзгаришлар бўлиб ўтди.

Айни пайтда Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Бош прокуратурада кадрларни “тозалаш ишлари” бошланган. ОАВнинг хабар беришича, вилоят прокурорларининг 70% ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш учун ариза берган. Айрим амалдорлар эса мазкур ишга алоқадор эканликда гумон этилганча сўроққа тортилган.

Бироқ, Бош прокуратура ушбу маълумотни расмий равишда тасдиқлаганича йўқ.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас