Бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner Ўзбекистонга учиб келди

Рейс тўғридан-тўғри йўналишда Сиэтлдан Тошкентга томон амалга оширилган ва сафар давомийлиги 12,5 соатни ташкил қилган.

 Кеча, 2 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Миллий авиакомпанияга тегишли бўлган бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner келиб қўнди. Бу ҳақида Миллий авиакомпаниянинг матбуот хизмати хабар берган.

Рейс тўғридан-тўғри йўналишда Сиэтлдан Тошкентга томон амалга оширилган ва сафар давомийлиги 12,5 соатни ташкил қилган. Янги самолётга GEnx-1В турбовентиляторли реактив двигателлар ўрнатилган. 

Бундан ташқари, борт қисмида парвоз вақти интернетга уланишни таъминлайдиган йўлдошли алоқа станцияси ҳам бор. Янги лайнер умумий ҳисобда 246 та йўловчини ташиб юриш учун мўлжалланган.

 

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас