Арис шаҳридаги портлашлардан кейин, масжидлар омон қолди

Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги қатор портлашлардан сўнг, шаҳарда жойлашган масжидларнинг биноси ҳеч қандай жиддий талафот кўрмади.

Масжид хизматчилари сўзларига кўра, айрим биноларга кичик шикаст етган. Масжид атрофида жойлашган уйларнинг ойналари синган. Арис марказий масжидининг бош имоми Абдукаман Абдукарим масжид биноларига бироз шикаст етганини айтди.

Имомнинг сўзларига кўра, Арис туманида жами 27 та масжид очилган бўлиб, шаҳарнинг ўзида 9 та масжид фаолият кўрсатади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас