Гулнора Каримованинг адвокати яна Ўзбекистонга келди

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа иккинчи марта Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда у ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси Биринчи Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг чет элдаги активларини қайтариб олиш жараёнлари устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/zangiota.png

“Гулнора Каримова иши бўйича активларини қайтариш бўйича барча тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дея хабар берди Бош Прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.

Кўп йиллик текширувлар натижасига кўра, Каримованинг жиноят йўли билан қўлга киритган маблағларини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чора-тадбирлари кўрилган.

Бундан ташқари, аввалроқ ОАВда Гулнора Каримовага тегишли бўлган дунёнинг турли ҳудудларидаги кўчмас мулк ва бошқа активлари рўйхати эълон қилинган эди. Ушбу материалда Ўзбекистон Республикасининг Бош Прокуратурасидан олинган маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, Каримованинг адвокати аввалги ташрифи чоғида унинг ўзбек ҳамкасблари Гулнора Каримова ишида “жим” бўлиб туришибди деб пост қолдирган эди.

Гулнора Каримованинг соғлиги кун сайин ёмонлашиб бормоқда

Маълумот ўрнида, 2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани маълум бўлганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган. Швейцария 2012 йили Женева ва Цюрихдаги банкларда Гулнора Каримовага қарашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкни музлатиб қўйган.

Ўзбекистонда катта ташвиш: Гулнора Каримованининг адвокати махфий сирни ошкор қилди

Швейцария прокуратураси бу пулнинг 686,7 миллионини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон беради ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилади.

Аммо шу йилнинг март ойи бошида Гулнора Каримова  Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик каби чекловларни ҳам қўполлик билан бузгани учун уй қамоғидан умумий режимдаги колонияга ўтказилди.

Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан муқаддам икки марта — 2016 йил декабри ва 2018 йили апрелида учрашган. У 2018 йилнинг ёзида Каримова ва унинг сақланиш шароити ҳақида баъзи тафсилотларни маълум қилган, унга кўра, апрелдаги учрашуви давомида мижозининг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолгани, шунингдек, унинг толиққани сезилгани, қабул қилган дорилари таъсирида суҳбат давомида диққатини жамлай олмагани ҳақида ёзганди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас